Излаш
RUUZ

Жамият

Мигрантлар мурожаатлари билан ишловчи янги платформа яратилди

Фуқаролар душанба-жума кунлари платформа орқали мурожаат қилишлари мумкин.

868views0replies
-1

sreda-migrant.ru

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорликда меҳнат мигрантлари учун платформа яратди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, consalting.labormigration.uz платформаси меҳнат мигрантлари учун очиқ мулоқот имкониятини яратиш мақсадида меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликларни фуқароларга етказиш, уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат бериш ва мурожаатларини онлайн қабул қилиш учун ишга туширилган.
Мазкур платформа орқали соат 9.00 дан 18.00 га қадар ҳар куни (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) соҳа мутахассислари томонидан онлайн консультациялар бериб борилади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилганди.
Ушбу масала Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба бундай форматда муҳокама қилингани айтилганди.
868views0replies
-1

Изоҳлар