Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш бошлангани маълум қилинди

Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбариятининг 20 та кўнгилли оила аъзолари ҳам ушбу вакцина билан эмлангани маълум қилинди.

1488views0replies
0

t.me/UzReport_uz

Ўзбекистонда янги коронавирус рекомбинант вакцинаси халқаро клиник синовларининг 3-босқичи бошлаб юборилди. Бу ҳақда мазкур жараёнлар бошланишига бағишланган маросимда эълон қилинди.  
Тадбирда бош вазир ўринбосари Бехзод Мусаев, инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Aбдурахмонов ҳамда ZOOM платформаси орқали хитойлик мутахассислар иштирок этишмоқда.
Маълумотларга кўра, синов Хитой Фанлар академияси Микробиология институтининг ишланмаси асосида амалга оширилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу вакцина 1- ва 2-фаза клиник синовларига нисбатан хавфсизлик профилига эга.
Шу билан бирга, тадбирда клиник синовларни ўтказиш учун жами 5 минг нафар кўнгиллилар танлаб олингани ҳамда ҳозирда Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбариятининг 20 та кўнгилли оила аъзолари ушбу вакцина билан эмлангани маълум қилинди.
Аввалроқ, Ўзбекистон 3-босқич клиник синовлари ижобий ўтган  вакцинани харид қилишини маълум қилганди
Шунингдек, Россиянинг “Cпутник V” вакцинаси намуналари ҳам келтирилган.
1488views0replies
0

Изоҳлар