Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Андижонда хонадонларнинг бирида газ портлади — видео

Портлаш оқибатида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган 3 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.

1249views0replies
0

Видеодан кадр

2020 йилнинг 9 декабрида соат тахминан 01:00ларда Андижон вилояти фақулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Андижон шаҳридаги Қўшариқ маҳалласи хонадонларидан бирида ёнғин чиққанлиги ҳақидаги маълумот келиб тушади.
Ёнғин қутқарув қисмлари соат 01:07да воқеа жойига етиб келган ва соат 01:16да ёнғин батамом ўчирилади.
Аниқланишича, хонадонда таббий газ тўпланиб қолиши ва ушбу хонадонда яшовчи аёл Д.М. электр чироқни ёқиб юбориши натижасида чақнаш келиб чиққан бўлиб, яшаш уйининг тахминан 30 кв. метр қисми ёниб зарарланган.
Чақнаш оқибатида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган хонадондаги 3 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  
Андижон ҳудудий газ бўлими бошлиғи Хуршид Қодировга кўра, хонадон эгалари огоҳлантиришларга қарамай уйларида газ сўргичдан фойдаланиб келишган.
1249views0replies
0

Изоҳлар