Излаш
RUUZ

Маданият

"Қўшиқларимни ўчириб ташланг, илтимос!" — Хонанда Жаҳонгир Отажонов санъатни тарк этди — видео

Хонанда мухлисларига видеомурожаат йўллади.

2473views0replies
0

Видеодан кадр

Жаҳонгир Отажонов ўзининг Instagram’даги расмий саҳифасида санъатни тарк этганини маълум қилди.  
Қилган видеомурожаатида у сўнгги 1-2 йилда ўзини қийнаб келаётган саволларга жавоб топганини таъкидлаган.
“Халқимиз орасида озми-кўпми обрў-эътибор қозонтирган мусиқачилик касбим билан Аллоҳ учун шариатимизга тўғри келмагани учун воз кечишга журъат қилдим”, - деган таниқли хонанда.
Жаҳонгир Отажонов ўзини йиллар давомида қўллаб келган мухлисларига миннатдорлик билдирган. У шунингдек, ўзидан хафа бўлган, саҳнадаги ҳаракатларидан норози бўлган ватандошларга соғлиқ тилаб, рози бўлишларини сўраган.
Хонанда тўй-ҳашам эгалари 1 январгача берилган “заклад”ларни қайтариб олишлари мумкинлигини маълум қилган.
Сўзининг охирида, Жаҳонгир Отажонов мухлисларидан қўшиқларини ўчириб юборишни илтимос қилган.
2473views0replies
0

Изоҳлар