Излаш
RUUZ

Спорт

Отабек Умаров номзоди ООК вице-президентлигига илгари сурилди

16 декабрь куни Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги Бош ассамблеясида вице-президентлар аниқланади.

1392views0replies
0

UzNews.uz

Кеча, 9 декабрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.  
Онлайн ўтган мажлисда ташкилот олдида турган бир қатор муҳим вазифалар, келажакдаги режалар муҳокама қилиб олинди. Кун тартибидан 16 декабрь куни Ўмоннинг Маскат шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги Бош ассамблеясига тайёргарлик кўриш, ушбу тадбирда бўлиб ўтадиган ООК раҳбарияти таркибига, хусусан, ташкилот вице-президентлигига Ўзбекистон томонидан таклиф этиладиган номзодни кўриб чиқиш масалалари ўрин олди.
Маскатда бўлиб ўтадиган Бош ассамблея кун тартибидан 2030 йил бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинлари мезбонини аниқлаш, ташкилот вице-президентларини сайлаш, 2025 йил бўлиб ўтадиган IV ёшлар Осиё ўйинлари мезбон мамлакати билан шартнома имзолаш каби масалалар ўрин олган.
Мажлисда спорт ва ташкилотчилик бўйича катта салоҳиятга эга бўлган Отабек Умаров номзоди Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлигига илгари сурилди. 
“ООК вице-президентлигига кўрсатилаётган номзод айни пайтда энг муносиб вакил деб айтишим мумкин. Бу инсон спортни ғоятда севади ва ўзи ҳам спорт билан мунтазам шуғулланади. Фаолияти давомида мамлакатимизда бир қатор спорт турларини ривожлантиришда, Олимпия ҳаракатини тарғиб қилишда ташаббус кўрсатган”, – деди МОҚ раиси.
Қайд этилишича, Ижроқўм йиғилиши орқали Ўзбекистон номидан ООК вице-президентлигига номзод вакил тавсия этиш амалиёти ўзбек спорти тарихида биринчи бор йўлга қўйилмоқда.
1392views0replies
0

Изоҳлар