Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйди — видео

Маҳаллий ҳокимлик бунга 949 та хонадонда газ босими пасайгани сабаб бўлганини айтмоқда.

1019views0replies
0

Видеодан кадр

Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйиб, катта кўчаларга чиқиб кетди. 
Мазкур маълумот Бухоро тумани ҳокимлигининг воқеа видеотасвири ижтимоий тармоқларда тарқаб кетганидан сўнг билдирган расмий муносабатида ўз тасдиғини топди.
Ҳокимлик муносабатида қайд этилишича, видео Бухоро туманидаги “Работипоён” маҳалла фуқаролар йиғинида тасвирга олинган.  
Аниқланишича, 949 та хонадонда 5 минг 610 нафар киши истиқомат қилаётган “Работипоён” МФЙда айни пайтда табиий газ босими пасайган. Мутахассислар буни об-ҳавонинг кескин тушиб кетиши натижасида газ истеъмоли кўпайиши ва оқибатда ҳудуд аҳолисининг аксарият хонадонларида табиий газ босимида муаммолар пайдо бўлганлиги билан изоҳлашмоқда. 
“Шунингдек, дастлабки ўрганишлар жараёнида маҳалладаги газ маромлаш пунктининг соз ҳолатда эканлиги айтилмоқда. Ҳозирда газ босими билан боғлиқ муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда”, - дейилади ҳокимлик муносабатида.
1019views0replies
0

Изоҳлар