Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Ҳудудий Тергов бошқармаларига бошлиқлар тайинланди

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тергов департаменти тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.

1368views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг буйруғи билан қатор тайинловлар амалга оширилди. 
Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи - полковник Хасанов Акил Ахатович эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи - подполковник Шарипов Шохруҳ Шодиевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари Сирдарё вилояти Тергов бошқармасига ҳам бошлиқ тайинланди.
Унга кўра, Гулистон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи - полковник Каюмов Зохиджон Жумабоевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
1368views0replies
0

Изоҳлар