Излаш
RUUZ

Жамият

Алимент тўлашдан қочганлар мажбурий ишга жалб қилинади

Адлия вазирлигида ўтказилган йиғилишда алиментдан бўйин товлаганлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши айтилди.

782views0replies
0

Адлия вазирлиги

Бугун, 9 декабрь куни Адлия вазирлигида Сенат Раиси Танзила Норбоева раҳбарлигида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.  
Йиғилиш давомида оилавий ажримларни олдини олиш, фарзандларнинг таълим-тарбиясида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинди.
Оилавий ажримларнинг асосий сабаблари сифатида ёшларнинг мустақил ҳаётга моддий ва руҳий томондан тайёр бўлмасдан оила қуриши, бепуштлик, ёшларнинг репродуктив саломатлигидаги муаммолар, эр-хотиннинг оилавий масалаларда ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини турли шахслар томонидан чеклаш кабилар кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам фикр алмашинилиб, алимент ундиришдан асосий мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ажралишнинг салбий оқибатларини камайтириш эканлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунига кўра, алимент тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ масалаларни тарафлар ажрашиш ҳақида судга мурожаат қилган пайтда мажбурий равишда ҳал қилиш, алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан мажбурий жамоат ишлари ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш шаклидаги таъсир чораларини қўллаш бўйича билдирилган таклифлар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқишга келишиб олинди.
782views0replies
0

Изоҳлар