Соғлиқни сақлаш вазири ҳозирда вазиятнинг барқарорлиги ҳотиржамликка берилиш учун асос бўла олмаслигини айтди. Айни пайтда мамлакатда COVID-19’нинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрилмоқда.
Кеча, 7 декабрь куни соғлиқни сақлаш вазири Aбдуҳаким Хаджибаев Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маниш Прабхат билан учрашди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Мулоқот давомида Ҳиндистон элчиси Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади. Ўз вақтида кўрилган чоралар COVID-19 оқибатларини минималлаштиришга сабаб бўлганини қайд этди.
Маниш Прабхат пандемия даврида Ўзбекистон аҳолиси юқори интизом ва масъулият кўрсатганини, бу яхши натижаларга эришишга ҳисса қўшганини ва ҳукуматга вазиятни шу кунга қадар назорат остида ушлаб туришига имкон бераётганлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, соғлиқни сақлаш вазири ҳозирда вазиятнинг барқарорлиги ҳотиржамликка берилиш учун асос бўла олмаслигини айтди. Кўпгина бошқа мамлакатлар тажрибасига кўра, COVID-19’нинг иккинчи тўлқинидан қочиб бўлмайди, деган тушунча мавжуд. Бунинг учун мамлакатда унга тайёргарлик кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Томонлар келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиб олдилар. Жумладан, мавжуд инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш ва Ўзбекистонга янги инвесторларни жалб қилиш, қўшма фармацевтика ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.
Маниш Прабхатнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда Ҳиндистон коронавирусга қарши 3 та вакцина яратиш устида иш олиб бормоқда, улардан 2 таси иккинчи, биттаси эса учинчи босқич синов жараёнида. Элчи келажакда Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам ушбу ҳинд вакциналари фойдали бўлишини таъкидлаб ўтди.
Аввалроқ, вазир мамлакатдаги ҳозирги эпидемиологик вазиятга баҳо бериб, “вазият барқарор”лигини айтганди.
Ўзбекистон 2020 йилда жами $5,8 миллиардлик олтин экспорт қилди
Тошкентда қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни ишлаб чиқараётган шахслар ушланди
2020 йил якуни бўйича давлат бюджетининг даромад ва харажатлари миқдори маълум қилинди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш