1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
8 декабрь 2020 г. 585 0

Эндиликда “E-ijro auksion” савдоларини реал вақт режимида кузатиш мумкин бўлади

"E-ijro auksion" савдо майдончаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг очиқлик ва шаффофлигини таъминлашга оид Низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Эндиликда “E-ijro auksion” савдоларини реал вақт режимида кузатиш мумкин бўлади
Фото: e-auksion.uz

"E-ijro auksion" савдо майдончаси фаолиятини янада такомиллаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, иштирокчининг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган онлайн аукцион ва электрон танловларни ташкил этишнинг янги, ягона механизми ишлаб чиқилмоқда. 

Унга кўра, эндиликда аукцион савдоларини истаган шахс e-auksion.uz сайтида рўйхатдан ўтмасдан туриб реал вақт режимида кузата олади.

Шунингдек, аввалги тартибдаги 7 босқичли рўйхатдан ўтиш тизими бекор қилиниб, икки босқичли механизм асосида рўйхатдан ўтиш тартиби тасдиқланади. Аввал 16 йўналиш бўйича ўнлаб ҳужжатлар асосида иш кўрилган бўлса, янги тартибда ягона ҳужжат асосида савдолар ўтказилади.

Мазкур ўзгаришларни назарда тутаётган Низом лойиҳаси билан қуйидаги:

– агарда мулкка таъқиқ қўйилган бўлса, ушбу мулк аукцион савдосига чиқарилмаслиги;

– мулклар 30 кун аввал аукцион савдоларига чиқарилиши шунингдек, ўша кундан бошлаб нарх белгиланиши мумкинлиги;

– Фуқаролик кодекси талабига кўра, аукцион ўтказиш муддати чегараланмаслиги ва савдолар энг юқори нарх тасдиқлангунига қадар давом этиши белгилаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, янги тартибнинг ўзига хос жиҳатларидан бири, оператор ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағлари буюртмачи томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилиб, мулкка нисбатан аукцион ғолибида эътирозлар бўлмаса буюртмачига ўтказиб берилади.

Ишлаб чиқилган янги тартибда иштирокчилар манфаатларини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилган бўлиб, буюртмачилар ҳам ўз мулкларни савдога чиқаришда аукцион ўтказиш шартларига қўшимчалар киритиши мумкин.

Шунингдек, янги низом асосида яратиладиган дастурий таъминотда савдога боғлиқ бўлган барча идора ва ташкилотлар интеграция қилинади, мобил илова имкониятлари кенгайтирилади ҳамда хорижлик иштирокчилар учун рўйхатдан ўтиш ва аукционда қатнашиш имконияти яратилиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, электрон онлайн аукционларни ўтказиш жараёнида орттирилган тажриба асосида ишлаб чиқилаётган янги тартибни асосий мақсади – аукцион жараёнини такомиллаштириш ва соддалаштириш ҳамда иштирокчи манфаатларини ҳимоя қилишдир. Ушбу тартиб e-auksion.uz савдо майдончасининг очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этишда муҳим ўрин тутади.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар