Қайд этилишича, компания томонидан абонентлари ўртасида эълон қилинган промо-акция шартлари бузилган, яъни улардан қарийб 5 ой қўшимча пул ечиб олинган.
Beeline Uzbekistan 9 ой давом этган мунозарадан сўнг Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига судда ютқазди.
Суд қарийб 1,3 миллион истеъмолчи фойдасига ҳукм чиқарди ва эндиликда Beeline Uzbekistan ушбу абонентларига етказилган 20 миллиард сўмдан ортиқ миқдордаги зарарни қоплаб бериши керак бўлади.
Ўтган йилнинг июль ойида “UNITEL” МЧЖ томонидан абонентларни “Хабардор бўл” хизматига бепул промо-даврга (10 ва 30 кунга) уланиши бўйича промо-акция ўтказилиши тўғрисида эълон берилади. Ушбу промо-акция мазкур хизматга уланмаган абонентлар учун мўлжалланган. Бироқ, бепул давр тугаши билан, ушбу хизмат автоматик равишда ўчирилмаган (промо-акция шартларига кўра).
Аксинча, ўрнатилган нарх бўйича кунлик 240 сўм миқдорида абонетларга ҳисобланган.
Ушбу промо-акцияга умумий ҳисобда 3,2 миллиондан ортиқ абонент уланган бўлиб, улардан 1,2 миллионга яқини томонидан мазкур хизмат мустақил равишда ўчирилган.
2020 йил май ҳолатига ушбу хизмат деярли 1,3 млн абонентда ёқилган ҳолатда бўлишда давом этган.
Айни пайтда “Хабардор бўл” хизмати ўчирилган. Аниқроғи, шу йилнинг 13 ноябрь куни “UNITEL” МЧЖ ўзининг www.beeline.uz расмий сайтида 26 ноябрдан бошлаб, 2019 йил промо-акция давомида акцияга уланган абонентларда “Хабардор бўл” хизмати ўчирилиши тўғрисида эълон қилди.
Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун чегарасини очди
Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Mercedes-Benz икки пиёдани уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этган
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш