Излаш
RUUZ

Жамият

Каннабисни саноат мақсадларида етиштиришнинг тегишли тартиблари ишлаб чиқилди

Гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоиздан ошган ҳолларда ўсимлик ва ундан олинган маҳсулотлар олиб қўйилади.

615views0replies
0

Иллюстрация

“Каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.  
Қарорга мувофиқ:
-  каннабис ўсимлигини саноат мақсадларида етиштириш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқарилган ерлар ажратиб берилади;
-  каннабис ўсимлигини саноат мақсадларида етиштириш учун экин навининг учинчи ва ундан кейинги репродукциядаги уруғликларини экишга йўл қўйилмайди;
-  каннабис ўсимлиги ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоиздан ошган ҳолларда, ушбу ўсимлик, шунингдек, уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар белгиланган тартибда олиб қўйилади ва йўқ қилинади.
615views0replies
0

Изоҳлар