1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Иқтисодиёт
5 декабрь 2020 г. 1476 0

“Rothschild & Co” Ўзбекистон банк-молия сектори амалиётида иштирок этиши мумкин

“Rothschild & Cо” Ротшильд банк гуруҳи етакчиси ҳисобланиб, у Ротшильд оиласининг Франция ва Англиядаги авлодлари томонидан назорат қилинади.

“Rothschild & Co” Ўзбекистон банк-молия сектори амалиётида иштирок этиши мумкин
Фото: dunyo.info

Ротшильд оиласининг Франция ва Англиядаги авлодлари томонидан назорат қилинадиган “Rothschild & Cо” молиявий-холдинг компанияси Ўзбекистон банк-молия секторига қизиқиш билдирди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг “Rothschild & Co” компанияси бошқарувчи директори, Кузатув кенгашининг аъзоси Ариэль де Ротшильд билан бўлиб ўтган музокараларда айтиб ўтилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига кўра, конструктив мулоқот чоғида хорижий томон мамлакат ҳукумати томонидан бозор иқтисодиёти билан очиқ давлат шакллантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва хусусий мулк институтини мустаҳкамлаш борасида эришилган муҳим ютуқларни қайд этди.

Хорижий делегация раҳбари компаниянинг янги йўналишлар учун очиқ, илғор ва истиқболли давлат сифатида Ўзбекистонга қизиқишини таъкидлади. Шу муносабат билан томонлар қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш учун ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлигини қайд этдилар.

Хусусан, “Rothschild & Co” компаниясининг Буюк Британия, АҚШ ва ЕИнинг етакчи хорижий инвестор-компанияларини саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга оширишга, шунингдек, Ўзбекистондаги давлат активларини хусусийлаштиришга ва мамлакатнинг банк-молия сектори жозибадорлигини биргаликда оширишга жалб қилишдаги итирокининг истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида ҳамкорлик қилиш истиқболларини биргаликда ўрганиш ва инвестициялар соҳасида ўзаро манфаатли шериклик механизмларини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Маълумот учун: “Rothschild & Cо” Ротшильд оиласининг Франция ва Англиядаги авлодлари томонидан назорат қилинадиган молиявий-холдинг компаниясидир. Дастлаб “Paris Orléans SCA” деб номланган “Rothschild & Cо” Ротшильд банк гуруҳи етакчиси ҳисобланади ва “Rothschild Group”, “N.M. Rothschild & Sons”, “Rothschild & Cie Banque”ларни назорат қилади.

Ротшильдлар банк гуруҳи фаолиятининг доираси инвестиция ва банк хизматларини, корпоратив банк хизматларини, хусусий капитал қўйилмаларини, активларни бошқариш ва хусусий банклар бошқарувини қамраб олади.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар