Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Прокуратура биноси олдида ўзини ёқиб юборган аёл суд тиббий экспертизасидан бош тортди

У қизининг ўлимида гумонланаётган шахсдан “Спарк” автомашинасини ундириб беришни талаб қилиб, прокуратура биноси олдида ўзини ёқиб юборганди.

1866views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратура жорий йил 30 ноябрь Андижон вилоят прокуратураси биноси олдида ўзини ёқиб юборган аёл юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим қилди.  
2020 йил 30 ноябрь куни соат тахминан 12:20 ларда тергов ҳаракатлари давомида гумонланувчидан “Спарк” атомашинасини ундириб беришни талаб қилиб Андижон вилоят прокуратурасига келган, марҳуманинг онаси 1983 йилда туғилган Б. Соҳиба, прокуратура биноси олдида ўзига ўт қўйганди.  
Кўрсатилган тезкор ёрдам натижасида у шифохонага ётқизилган.
Маълум қилинишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали комбустиология бўлимида фуқаро Б. Соҳибага нисбатан юритилган 19344/436-сонли тиббий баённома ва бўлим шифокорининг 30.11.2020 йилдаги дастлабки маълумотномасига асосан Б. Соҳиба ўзини ёқиб юбориши натижасида “Алангадан I-II-IIIА даражада юзи, бўйни, кўкрак қафаси, иккала қўлларининг 15 фоизи” куйган.
Қайд этиш керакки, фуқаро Б. Соҳибанинг ўзини ёқиб тан жароҳати олганлиги ҳолати бўйича 2020 йил 30 ноябрь куни суд тиббий экспертизаси тайинланган.
Бироқ, бемор шу куннинг ўзида суд тиббий экспертизасидан ўтишдан бош тортиб, ўзининг яшаш хонадонига кетиб қолган. Б. Соҳибани такроран суд тиббий экспертизасидан ўтказиш учун яшаш хонадонига суд тиббий экспертизаси эксперти М. Дехқонов, профилактика инспекторлари И. Қаххаров, Д. Исмоилов ва икки нафар холислар билан биргаликда борилганида у экспертизадан ўтишдан такроран бош тортган.
Таъкидланишича, Бош прокуратура томонидан қилинган ҳар бир расмий баёнот асосли ҳамда аниқ факт ва далилларга таянган ҳолда эълон қилинади.
1866views0replies
0

Изоҳлар