Ушбу ғалаба унга музлатилган $350 млн активларини қайтариб олишига имкон беради.
Гулнора Каримова Швейцария судида ғалаба қозонди, бу унга музлатилган $350 млн активларини қайтариб олиши мумкинлигини англатади, дея хабар берди Bloomberg нашри.
Швейцариянинг федерал апелляция суди Гулнора Каримовани Гибралтарда рўйхатдан ўтказилган Takilant Ltd. компанияси қонуний бенефициари эканлиги тўғрисидаги даъвосини қондирди.
Маълум қилинишича, жиноий иш бўйича қарор Гулнора Каримованинг номидан бир қатор компаниялар ташкил қилгани, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда айбдор деб топилган, мақсади маблағларнинг ҳақиқий эгаси эканлигини яшириш бўлган Ўзбекистон фуқароси Б.гa нисбатан қабул қилинган.
“Бу Гулнора Каримованинг муҳим ғалабаси, чунки федерал прокуратура унинг мол-мулкини мусодара қилишни таъминлашга уриниб кўрди”, - деди унинг адвокати Грегуар Манжа.
Унинг сўзларига кўра, Швейцария прокуратурасида $350 млн долларни ноқонуний келиб чиқишида етарли далиллар йўқ.
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Швейцария Гулнора Каримовага тегишли 131 млн долларни қайтариш шартларини келишиб олганди.
Жорий йил майида Франция Гулнора Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активларни Ўзбекистонга қайтариб берганди.
Март ойида Олий суд Г. Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганини маълум қилганди. Жазо муддатини 2015 йил 21 августдан бошлаб ҳисоблаш белгиланган.
Чироқчида 6 ёшли болани машинасида уриб юборган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2 та Airbus A320−200 самолётини ижарага олди
Самарқандда интим фото ва видеолар учун $20 минг талаб қилган аёл ушланди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш