Излаш
RUUZ

Жамият

Йиллик тўлов эвазига автомобилга “сирена” ёки “мигалка” ўрнатишга оид хабар юзасидан изоҳ берилди

Аввалроқ, “сирена” ёки “мигалка” ўрнатиш учун йилига 1 431 660 сўм миқдорида пул тўлаб рухсатнома берилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди.

1386views0replies
0

UzAuto Motors АЖ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати жорий йилнинг 4 декабрь куни ижтимоий тармоқда "2021 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларига махсус товушли ишоралар берувчи мослама – “сирена” ёки ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча – “мигалка” ўрнатиш учун бир йилга БҲМнинг 50 фоизи (1 431 660 сўм) миқдорида пул тўлаб рухсатнома берилиши белгиланди" сарлавҳали маълумот юзасидан бошқарманинг муносабатини эълон қилди.
Унга кўра, тарқатилган мазкур хабар асосланмаган ва ёлғон маълумот.
Қайд этилишича, Ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 3-иловаси 7.21-бандига кўра, транспорт воситалари ўзбошимчалик билан ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва (ёки) махсус товушли ишоралар билан жиҳозланган бўлса, ёхуд транспорт воситасининг ташқи юзасида белгиланган талабларга мос келмайдиган махсус рангли график чизмалар, ёзувлар ва белгилар бўлса бундай транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади. 
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 758-сон қарорида транспорт воситаларига тўлов асосида ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва (ёки) махсус товушли ишоралар ўрнатиш учун рухсатнома берилиши бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Ундан ташқари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмига кўра, тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқдаги барча норасмий саҳифалар эгаларидан асосланмаган, ёлғон маълумотларни ўз саҳифаларида эълон қилмасликларини сўраб, ёлғон маълумот тарқатганлик учун тегишли тартибда жавобгарлик мавжудлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
1386views0replies
0

Изоҳлар