Жамият

Ўзбекистондан Россияга жўнатилган туршакларда зарарли ҳашарот аниқланди

1 кг қуритилган ўрикда капр қўнғизи эканлиги айтилаётган зараркунанданинг 2 дона личинкаси топилган.

Ўзбекистондан Россияга жўнатилган туршакларда зарарли ҳашарот аниқланди
Фото:agronet.uz

Ўзбекистондан Россияга жўнатилган 1 тонна қуритилган ўрикда зарарли ҳашарот – капр қўнғизи аниқланди. Бу ҳақда Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати маълум қилди.

 

1 кг қуритилган ўрикда зараркунанданинг 2 дона личинкаси топилган. Қайд этилишича, бу Россия ҳудудига кириб келган мазкур маҳсулотнинг жиддий зарарланганини кўрсатади.

 

Капр қўнғизи (Trogoderma granarium Ev.) Россия ва Ероосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар учун карантин объекти ҳисобланади.

 

Федерал хизматнинг таъкидлашича, ушбу юк Ўзбекистоннинг фитосанитария хизмати томонидан текширилган ва Россия фитосанитария талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи сертификат ҳам берилган.

 

Капр қўнғизи кўплаб мамлакатларда карантин аҳамиятига эга организмлар рўйхатига киритилган бўлиб, у захирадаги маҳсулотларнинг 70 фоизини йўқ қилишга қодир. Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати Ўзбекистондан қуритилган мевалар ва ёнғоқларни олиб киришни тақиқлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши ҳақида хабар берган.  

 

Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати мамлакатда фитосанитария фаровонлигини сақлаш, кўрсатилган объектни олиб кириш ва тарқатишининг олдини олиш юзасидан Россиядан Ўзбекистонга қуритилган мевалар ва ёнғоқларни олиб киришни тақиқлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, яқин кунларда Федерал хизмат мазкур вазиятни муҳокама қилиш учун Ўзбекистон томони билан музокараларни бошлайди.

 

Малумот учун, капр қўнғизи мойли уруғлар, дуккакли экинлар, сабзавот ва бошқа экинларнинг донларига ҳамда уларнинг қайта ишланган маҳсулотларига зарар етказади. 

 

Бундан ташқари, личинкалар намлиги 6% бўлган озиқ-овқат маҳсулотларида нормал ривожланади, бу эса бошқа зараркунандалар билан рақобатда ушбу турга устунлик беради.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия томони Фарғона вилоятидан келтириладиган помидор ва қалампир импортига тақиқ қўйган, бунга эса мазкур маҳсулотлардан тобамовирус (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV)) аниқлангани сабаб қилиб кўрсатилганди.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ