Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғонада жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилади

Институтда тор соҳадаги мутахассисликлар бўйича шифокорлар тайёрланади.

1727views0replies
0

ttaff.uz

Президентнинг “Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистонда янги ОТМ ташкил қилинади.
Қарорга мувофиқ, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилади.
Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонаси янги институтнинг клиник базаси этиб белгиланади.
Институтда етакчи хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда, замонавий таълим дастурлари асосида тор соҳадаги мутахассисликлар бўйича шифокорлар тайёрланади.
Институтга қабул ҳар йили белгиланадиган давлат буюртмаси параметрлари доирасида ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Уч ой муддатда институтга юқори салоҳиятга, фан номзоди, фан доктори илмий даражасига эга бўлган профессор-ўқитувчилар жалб этилади.
Институт фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида жалб этиладиган малакали профессор-ўқитувчилар хизмат уйлари билан таъминланади.
1727views0replies
0

Изоҳлар