Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонликларнинг ахборот ва сиёсий кўрсатувларга қизиқиши ортган

Шунингдек, аҳоли жорий йилнинг дастлабки 10 ойида телесериалларни камроқ кўргани маълум бўлди.

715views0replies
0

Скриншот

“2020-2021 йилларда Ўзбекистоннинг медиа бозори, тенденциялари ва истиқболлари” мавзусидаги IMS Media Day 2020 конференциясида жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистон аҳолисининг ТВ томоша қилиши бўйича статистикаси маълум қилинди.
Асосий жанрлар бўйича таҳлил қилинганда, жорий даврда кўнгилочар дастурлар таклифи ҳам, унга бўлган талаб ҳам камайганини кўришимиз мумкин.
Аҳолининг энг кўп ижтимоий-сиёсий кўрсатувларга бўлган қизиқиши ошган. Ушбу муддатда таклиф 2019 йилнинг жорий даврига қараганда, 25% га камайганига қарамай, талаб 98% га ўсган.
Аҳоли шунингдек, ахборот кўрсатувларига қизиқа бошлаган. 2020 йил январь-октябрь оралиғида талаб 86% ни ташкил қилган.
Бу йил телесериаллар бўйича таклиф 9% га ортган, аммо талаб 4% га пасайган.
Медиа-юрист Мадина Турсунованинг маълум қилишича, ўтган йилга нисбатан маҳаллий контентга бўлган талаб ўсган. Маҳаллий продакшн студиялар барча жанрларда сифатли, рақобатбардош контент ярата олади, аммо трансляцияни тўлиқ маҳаллий контент билан тўлдиришга тайёр эмас. Шу муносабат билан хориж медиа маҳсулотларини муаллифлик ҳуқуқлари билан бирга қонунийлаштириш усуллари кўриб чиқилган.
715views0replies
0

Изоҳлар