Излаш
RUUZ

Реклама

Премиум-даражадаги Velvet ресторанида янги йил корпоративлари учун 10 фоиз чегирма

Velvet ресторанидаги янги йил олди кечаларида меҳмонларни байрамона шоу-дастур ва ёқимли бонуслар кутмоқда.

1239views0replies
0

Velvet — бу ҳар бир деталдаги ёрқинлик, ҳашамат ва гўзалликдир. Шаҳар марказида жойлашган ушбу ресторан экстерьери билан нигоҳларни ўзига тортади: шинам ўриндиқлар, гуллар, кириш учун арка ва ойнали қора эшик.
Сизни меҳмондўст хостес кутиб олади ва яшиллик ва бахмалга бурканган ҳамда гуллар, ялтироқ ва кўплаб чироқлар ёрдамида ноодатий безатилган залга кузатиб қўяди.
Velvet хизмати — бу ҳар бир меҳмон истаклари ва деталларга бўлган эътиборлилик ҳамда профессионалликни акс эттириб турадиган алоҳида тоифадир.
Меню таклиф этиладиган таомлар билан ҳайрон қолдиради, бу ерда сиз истаган нарсангизни топасиз: суши, ноодатий салатлар, газаклар, гўштли таомлар, балиқ, қуш, мазали десертлар ва бошқа кўплаб нарсалар. Бар ва вино харитаси эса алоҳида эътиборга лойиқ, аҳир бу ерда фақатгина энг зўр нарсалар тақдим этилган - коктейллардан бошлаб сара ичимликларгача.
Бу йил Velvet ресторани дўстлар ва ҳамкасблар билан биргаликда ёрқин янги йил олди кечаларини ўтказишни таклиф қилмоқда. Ҳар бир кишига 610 000 сўмдан 1 008 000 сўмга қадар бўлган уч хил меню тақдим этилади. Ҳашаматли кечки таомдан ташқари, меҳмонларни Shafran гуруҳи, Between Us, DJ Sam, DJ Zeman ва Satira ва Zlotnikoff Dance гуруҳлари каби машҳур ижрочилар ва албатта Қорбобо ва Қорқиз билан бўладиган қизиқарли дастурлар кутмоқда.
2020 йилнинг 10 декабрь кунига қадар амал қиладиган 10 фоизли чегирма эса сизга ёқимли бонус бўлади.
Батафсил маълумот учун: (97) 808-25-25(91) 513-25-25
Instagram: @velvet.restaurant
Реклама ҳуқуқлари асосида
1239views0replies
0

Изоҳлар