Излаш
RUUZ

Жамият

Жорий йилда ўзбекистонликлар кўпроқ ТВ кўраётгани айтилди

Мамлакатда ТВ томоша қилишнинг ўртача вақти 9 дақиқага кўпайган.

625views0replies
0

Видеодан кадр

“2020-2021 йилларда Ўзбекистоннинг медиа бозори, тенденциялари ва истиқболлари” мавзусидаги IMS Media Day 2020 конференцияси ўтказилди.  
Унда экспертлар Ўзбекистон медиа бозорида топ реклама берувчилар сони ошганини маълум қилди. Рейтинг сотуви 2019 йилга нисбатан 43% га ўсган. Топ ўнталикнинг бюджет динамикаси ўтган йилга нисбатан 64% га етган. 
Прогнозларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон медиа бозори 600 млрд сўмга етади. Телереклама бозори ҳажми эса 20% га ошиб, 410 млрд сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.
Kantar Uzbekistan директори Юлия Ли жорий йилда мамлакатнинг телевизион томошалар хусусиятлари ҳақида тўхталди:
–  Аввало, томошабинларимизнинг “зангори экран” қаршисида ўтказадиган вақти ўзгарди. Томоша қилишнинг ўртача вақти 9 дақиқага кўпайди. Агарда аудиториянинг кун давомидаги турмуш тарзи ҳақида гапирадиган бўлсак, маълум ўзгаришлар ҳам бор. Карантин туфайли кунлик телетомошалар ҳажми 5% га ортди, прайм таймдаги телетомошалар эса 8% га камайди, - деган Юлия Ли.
Аввалроқ, ушбу конференцияда Ўзбекистонда янги AQLVOY болалар таълим-кўнгилочар телеканали иш бошлаши айтилганди.
625views0replies
0

Изоҳлар