Излаш
RUUZ

Жамият

Келгуси ўқув йилидан болаларни 1-синфга қабул қилишда янги тизим амал қилади

Энди бола мактабга қабул қилинаётганда 7 ёшга тўлган бўлиши шарт эмас.

1309views0replies
0

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Ўзбекистонда энди бола 7 ёшга тўладиган йилда 1-синфга қабул қилинади. Бу ҳақда Kun.uz халқ таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаевга асосланиб маълум қилди.
“Шу пайтгача болани неча ёшдан мактабга бериш масаласи ота-оналар томонидан турлича талқин қилинарди. Норматив ҳужжатларда 6–7 ёш деб белгиланган. Бошқа тартибда эса психолог хулосасига кўра, бола мактабга тайёр бўлса, муддатидан олдин 6 ёшда қабул қилиниши мумкин, деган талқинлар ҳам бўлган ва бу кўплаб эътирозларга сабаб бўлди.
Бу вазиятдан кимдир ўз моддий манфаати йўлида фойдаланиши ҳам мумкин. Шу сабабли халқаро тажрибадан келиб чиқиб, 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов мажбурий равишда қонунга киритилди.
Жорий йил 23 сентябрда кучга кирган “Таълим тўғрисида”ги қонунга асосан, 2021/22 ўқув йилидан бошлаб бола 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилиш тизими амал қилади. Бу эса ота-оналар ва педагоглар ўртасидаги ўзаро тушунмовчиликларга барҳам беради”, – деди Шарифхўжаев 3 декабрь куни халқ таълими тизимидаги коррупция мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Халқ таълими вазирлигида Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси фаолияти натижалари тўғрисида навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилишида тизимда ўтган 11 ой давомида жами 69,8 млрд сўм иш ҳақидан ўғирлик, ўзлаштириш ва ортиқча тўловларга йўл қўйилганлик ҳолатлари аниқлангани маълум қилинганди.
1309views0replies
0

Изоҳлар