Излаш
RUUZ

Жамият

Uzbekistan Airways Нур-Султон шаҳрига доимий қатновларни тикламоқда

Бундан ташқари Олмаота шаҳрига қўшимча рейс киритилмоқда.

631views0replies
0

Uzbekistan Airways АЖ

Uzbekistan Airways компанияси Нур-Султон шаҳрига доимий қатновларни тикламоқда, қолаверса Олмаота шаҳрига қўшимча рейсни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.  
Авиакомпания хабарига кўра, жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб Олмаотага қўшимча рейс қўйилади, парвоз сешанба кунлари қуйидаги вақтларда амалга оширилади:
•  Тошкент – Олмаота: учиш соат 15:20 да, қўниш соат 17:50 да
•  Олмаота – Тошкент: учиш соат 18:50 да, қўниш соат 19:30 да.
Нур-Султонга рейслар 10, 15, 22 ва 29 декабрь кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
•  Тошкент – Нур-Султон: учиш соат 13:00 да, қўниш соат 16:00 да;
•  Нур-Султон – Тошкент: учиш соат 17:00 да, қўниш соат 18:00 да.
Мазкур рейслар учун чипталарни авиакомпания сайтида, Uzbekistan airways sales офисларида ёки савдо агентлари офисларида харид қилиш мумкин.
631views0replies
0

Изоҳлар