Криминал

Андижонда блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди

1 декабрь куни андижонлик блогер Отабек Нуритдинов Facebook’да ўзига нисбатан асоссиз жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида пост қолдирилганди.

Андижонда блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди
Фото:UzNews.uz

Андижонда блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди. 

 

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, бундай қарор Андижон вилояти прокуратураси томонидан мазкур жиноят иши назорат тартибида ўрганилганидан сўнг қабул қилинган. 

 

Аниқланишича, 2020 йил октябрь ойида Абдуфатто Нуритдинов Facebook ижтимоий тармоғида мавжуд бўлган “Отабек Нуритдинов” номли саҳифасида фуқаро Г. Мирзаевани “маънавий бузуқ аёл” ва шу каби сўзлар билан ҳақоратлаганлиги бўйича 20 ноябрь куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

 

Бироқ, жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарорни қабул қилишда жиноят процессуал қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя қилинмаганлиги аниқланган.

 

“Шу сабабли, Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддаси (Айбсизлик презумпцияси) 3-қисмига мувофиқ А. Нуритдиновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди”, дейилади хабарда.

 

Маълумот учун, жорий йил 1 декабрь куни Facebook ижтимоий тармоғида андижонлик блогер Отабек Нуритдинов томонидан унга нисбатан асоссиз жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида пост қолдирилганди.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ