Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Пандемиянинг Ўзбекистон аэропортларига таъсири ҳақида маълум қилинди

Жорий йил 9 ойида Ўзбекистонда ҳаво йўллари орқали йўловчи ташиш салкам 4 бараварга камайган.

910views0replies
0

Boeing 767- 3/Uzbekistan Airways

Ўзбекистондаги халқаро аэропортларда 2020 йилнинг дастлабки 9 ойида йўловчилар сони 1,8 млн нафарни ташкил этди. 2019 йининг худди шу даврига келиб эса, салкам 6,5 миллион йўловчига хизмат кўрсатилган.
Бу ҳақда бугун АОКАда ўтган брифингда Uzbekistan Airports АЖ ахборот хизмати раҳбари Лаълихон Собирова маълум қилди.  
– Пандемия сабабли бутун дунё авиация соҳасида юзага келган ҳолат Ўзбекистон аэропортларида ҳам кузатилди. Карантин чекловлари жорий қилиниши оқибатида авиақатновлар бутунлай тўхтади, йўловчилар оқими кескин қисқарди. Бу табиийки жаҳонда инвестициялар ва сайёҳлар оқими камайишига олиб келди.
Ваҳоланки, 2020 йилнинг 19-20 февраль кунларида бўлиб ўтган Халқаро авиация кўргазмаси ҳамда форумида Uzbekistan Airports АЖ 14 та хорижий авиакомпания билан 34 та шартнома, 15 та меморандум имзолаганди, унда жами 142 та авиақатновни амалга ошириш мўлжаллаган эди, - деди компания вакили.
Таҳлил натижаларига кўра, юк авиаташувлари бўйича 2019 йилда ташилган юк миқдори 51 минг 300 тонна бўлса, 2020 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич қарийб 50 минг тоннадан иборат бўлган.
910views0replies
0

Изоҳлар