Излаш
RUUZ

Жамият

Расман: Ўзбекистонликлар келаси йилда кўпроқ дам олади

Президент фармонига асосан 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

1505views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Шавкат Мирзиёев “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, келаси йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
– 2 сентябрь – пайшанба;
– 3 сентябрь – жума.
Шунингдек, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.
Аввалроқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар ва кўчириладиган дам олиш кунлари жадвалини эълон қилганди.
1505views0replies
0

Изоҳлар