Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкентда учта тиббиёт муассасаси одатий фаолиятига қайтарилди

Ушбу масканлардаги беморлар 1- ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига кўчирилади.

1132views0replies
0

ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан учта шифохона: Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам  клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохоналарини ўз йўналиши бўйича дастлабки тартибда фаолиятини давом эттириши белгилаб берилди. Бу ҳақда ССВ Ахборот хизмати хабар берди.  
Ушбу шифохоналар жорий йилнинг 2 декабридан бошлаб коронавирус чалинган беморларни қабул қилишни тўхтатган, касалхоналардаги даволаниш давом эттирилиши талаб этиладиган беморлар тегишлилиги бўйича 1- ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига кўчирилади. 
Беморлар чиқарилгандан сўнг муассаси ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилади ва эпидемияга қарши чоралар кўрилиб, мавжуд тиббий жиҳозлар консервация қилинади. Инфекцияни даволашда қўлланилаётган дори воситалари заҳира сифатида сақланади.
Аввалроқ, беморлар камайгани боис, Тошкентдаги айрим тақсимлаш марказлари ёпилганди.
1132views0replies
0

Изоҳлар