АҚШнинг Sangita Capital Partners компанияси тиббий мақсадларда каннабис етиштирувчи кластер ташкил қилишга тайёрлигини билдирди.
30 ноябрь куни Хоразм вилояти ҳокимлиги, маҳаллий Global Food Impeks компанияси вакиллари ва АҚШнинг Sangita Capital Partners раҳбари Тони Сансоне иштирокида видеоконференция ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига таяниб “Халқ сўзи” нашри хабар берди.
Музокаралар давомида америкалик тадбиркор Ўзбекистонда саноат учун каннабис етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича кластер ташкил қилишга тайёрлигини билдирган.
Таъкидланишича, америка компанияси уруғни етказиш ва уни қайта ишлаш технологияси, Ўзбекистонга малакали агрономларни юбориш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг экспорти бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Лойиҳанинг биринчи босқичида 2021 йил мартидан бошлаб 3-5 гектар майдонда каннабис етиштириш ташкиллаштирилади. Шу билан бир вақтда, каннабисни қайта ишловчи завод қурилиши олиб борилиши режалаштирилмоқда.
Музокаралар якунида, томонлар жорий йилнинг декабрь ойи охирига қадар биргаликда лойиҳанинг бизнес-режасини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришди.
Аввалроқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Melabis компанияси (Мальта) ўртасида Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 3000 гектар майдонга саноат учун каннабис етиштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзоланганди.
Янгиҳаёт туманида аҳоли учун 10 дан ортиқ сайилгоҳлар қурилади
Қорақалпоғистонда 250 бош қўй-қўзилар ёниб кетди. Суд-кимёвий экспертизасининг дастлабки хулосалари олинган — видео
Яқин даврда асосий озиқ-овқат нархлари кескин ошади — Марказий банк
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш