1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
3 декабрь 2020 г. 419 0

“Снос” масаласида судда ютқазган ҳокимликлар давлат божидан озод қилиниши мумкин

Давлат органларининг судга даъво аризаси киритишини тартибга солишга доир Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

“Снос” масаласида судда ютқазган ҳокимликлар давлат божидан озод қилиниши мумкин
Фото: Константин Башлаев / UzNews.uz

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг биринчи қисми 14-1-банд билан тўлдирилмоқда.  

Унга кўра, келгусида давлат органларининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволари иқтисодий судларда қониқтирилмаган ҳолларда ҳам (яъни суд давлат органлари фойдасига ҳукм қилмаса ҳам) давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонуннинг 9-моддасида иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлан рўйхати 26 та бандда санаб ўтилган.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар