Излаш
RUUZ

Спорт

“Учрашув ва меҳмондорчилик учун раҳмат” — Ҳабиб Ўзбекистонга яқин орада яна қайтишини айтди

Таниқли спортчи Ўзбекистонга тез орада катта турнир билан қайтишини маълум қилди.

962views0replies
0

Instagram / Khabib Nurmagomedov

Аввалроқ, UFC бўйича енгил вазнда жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келгани ҳақида хабар бергандик.
1 декабрь куни унинг иштирокида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида матбуот анжумани ўтказилганди.    
Кеча, Ҳабиб Нурмагомедов Instagram’даги расмий саҳифасида қилган ташрифи ҳақида хабар қолдирди.
“Учрашув ва меҳмондорчилик учун раҳмат, оғайнилар. Ўзбекистон доим кўтаринки ва чин юракдан қабул қилади. Ҳар сафар қайтгинг келадиган мамлакат. Бу мамлакатда кўплаб лойиҳаларимиз бор ва тез орада катта турнир билан қайтамиз”, дея хабар қолдирган UFC бўйича жаҳон чемпиони.  
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ноябрь ойида Ўзбекистонда илк бор аралаш жанг санъатлари бўйича GFC-20 (Gorilla Fighting Championship) турнири ўтказилганди.
Ҳабиб бу йилги мусобақа Рамазондан кейин, май ойида ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилганди.
962views0replies
0

Изоҳлар