Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кўмир маҳсулотлари ҳақида маълумот берилди

Республикага хорижий давлатлардан йил бошидан бери 2 200,7 минг тонна ёки 75,4 млн долларлик кўмир маҳсулоти импорт қилинган.

871views0replies
0

uzbekcoal.uz

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги йирик корхоналарнинг ишлаб чиқарган кўмир маҳсулотлари ҳақида маълумот берди.
Давстатқўмнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг январ-октябр ойларида 3 134,1 минг тонна кўмир ишлаб чиқарилган.
Жумладан, 2020 йилнинг январь-март ойларида 1 048,2 минг тонна, апрель-июнь ойларида 461,4 минг тонна ва июль-сентябрь ойларида 1 126,3 минг тонна кўмир ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 53,8 минг тоннага ошган ёки ўсиш суръати 101,7 %ни ташкил этган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2020 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижий давлатларга 1,3 минг тонна ёки 86,1 минг долларлик кўмир маҳсулотини экспорт қилган.
Ўз навбатида республикага хорижий давлатлардан 2 200,7 минг тонна ёки 75,4 млн долларлик кўмир маҳсулоти импорт қилинган.
871views0replies
0

Изоҳлар