Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси патруль автомобилидан қочмоқчи бўлди — видео

21 ёшли ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилди, унинг автомобили жарима майдончасига жойланди.

1070views0replies
0

Видеодан кадрлар

Интернет тармоғида Lacetti ҳайдовчиси патруль автомобилидан қочмоқчи бўлганлиги акс этган видео тарқалганди.  
ИИВ Матбуот хизмати маълум қилишича, 21 ноябрь куни тахминан соат 21.50 да Қорақамиш-1 ва Қорақамиш-2 кўчалари кесишмасида светофорнинг тақиқловчи белгисини менсимаган Lacetti автомобили Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимларнинг эътиборини тортди. 
Ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига ҳам бўйсунмасдан ўз ҳаракатини давом эттиради.
ЙПХ инспектори хизмат автомобилида қоидабузарни кетидан боради. Кўрилган чоралар натижасида автомобиль тўхтатилди. Ҳайдовчи пойтахтнинг Олмазор туманида яшовчи 21 ёшли Асилбек Б.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унинг автомобили жарима майдончасига жойланди.
1070views0replies
0

Изоҳлар