Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда ЙҲХБ инспектори қоидабузарлиги учун жаримага тортилди

У тўхташ тақиқланган жойда тўхтаб тургани акс этган сурат тақалганди.

800views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

Ижтимоий тармоқларда тўхташ тақиқланган жойда тўхтаб турган ЙҲХБга тегишли бўлган "Кобальт" русумли автомобиль сурати тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ бериб, ҳақиқатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга тегишли бўлган "Кобальт" русумли, 01 534 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандини бузган ҳолда 1.4 (Тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки  3.27  "Тўхташ тақиқланган" йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади) йўл ётиқ чизиғи чизилган жойда тўхтаб турганлигини тасдиқлади.
Шунингдек, мазкур ҳолат ўрганилгани ва "Кобальт" русумли, 01 534 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими Б.М.га нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилгани маълум қилинди.
Инспекторга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун 669 минг сўм миқдорида жарима тайинганган.
800views0replies
0

Изоҳлар