Излаш
RUUZ

Жамият

Вазият барқарор — ССВ раҳбари бугунги эпидемиологик вазиятни баҳолади

Абдуҳаким Хаджибаев Ўзбекистон коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёрлигини айтди.

738views0replies
0

ССВ

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Sputnik нашрига берган интервьюсида мамлакатдаги ҳозирги эпидемиологик вазиятга баҳо берди.  
–  Вазият барқарор. Бугунги кунда тасдиқланган ҳолатлар икки мингдан бироз кўпроқ. Аммо биз нафақат СOVID-19 беморларини, балки касалхонадан ташқари пневмонияси бор кишиларни ҳам касалхонага ётқизамиз. Маълумки, ёлғон натижа кўрсатувчи тестлар ҳам бор, қолаверса, тест биринчи ўн кунда мусбат бўлиши, кейин, ҳатто пневмония ривожланганда, у манфий бўлиши мумкин.
Бироқ барқарор вазият бизни хотиржам қилмайди. Кўп мамлакатлар, жумладан, Россия тажрибасига кўра, иккинчи тўлқин, афтидан, муқаррарлигини тушунамиз. Лекин биз ҳозирмиз ва у енгил ўтиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.
Вазият барқарорлашган пайтда 150 та касалхонадан 45 тага яқинини ишлашга қолдирдик, қолганларининг фаолиятини тўхтатдик. Зарур бўлган пайтда улар яна коронавирус беморларини қабул қилишлари мумкин.
Бундан ташқари, бугунги кунда аҳоли коронавирусга тест топшириши мумкин бўлган жойлар анча кўпайди. Мамлакатда 152 та лаборатория ишламоқда, - деди вазир.
Вазир дунё инфекция ва пандемия устидан ғалаба ҳақида қачон гапира бошлашига ҳам ўз фикрини билдирди.
–  Менимча, ўзини ҳурмат қилувчи ҳеч бир киши бу саволга аниқ жавоб беришни зиммасига олмайди. Лекин тажрибани ҳисобга олган ҳолда: ўтган яқин 30-40 йил ичида бундай кенг кўламли пандемия бўлмаган. Прогнозлар, олимлар ва ЖССТ мутахассилари фикрини инобатга олиб, ўйлайманки, 2021 йил охирига қадар жараён сустлашади – оммавий эмлаш бошланиши билан, - деди ССВ раҳбари.
738views0replies
0

Изоҳлар