Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг биржадаги нархларида пасайиш кузатилди

Жорий йил 23-29 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1,2 трлн сўмлик товарлар сотилди.

720views0replies
0

Иллюстрация / Сергели тумани ҳокимлиги

Ўтган ҳафтада биржа савдо платформаларида 1,2 трлн сўмлик товарлар сотилди. Бу эса аввалги ҳафтага нисбатан 10,6% га кам. 
"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг маълум қилишича, бунда сотувларнинг 87,4% - биржа савдолари, 2,6% - кўргазма-ярмарка савдолари, 9,5% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Шунингдек, 23–29 ноябрь кунлари пахта ёғи ва шакарнинг биржадаги нархларида пасайиш кузатилган.
Қайд этилишича, биржа савдоларига 6 728,0 тонна пахта ёғи ва 8 639,0 тонна шакар қўйилди. Шундан пахта ёғининг 2 743,0 тоннаси (40,8%), шакарнинг эса 7 328,0 тоннаси (84,8%) сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 967,3 минг сўмдан 11 286,9 минг сўмгача, яъни 13,0% га пасайди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси маҳсулотни бир тоннаси учун 13 150,0 минг сўмни ташкил этди.
Шакарнинг барча категорияси бўйича эса шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 085,5 минг сўмдан 6 040,9 минг сўмгача, яъни 0,7% га сезиларсиз даражада пасайган. 
Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 6 092,6 минг сўмни, импорт қилинган 3-категорияли шакарнинг ҳафталик котировкаси эса 6 413,7 минг сўмни ташкил этди.
720views0replies
0

Изоҳлар