Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда “Ипотека банк” ходимаси машинасида босқинчиликка учради

Ходимани пичоқлаган шахслар қўлга олиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

1307views0replies
0

Тергов департаменти

2020 йилнинг 24 ноябрь куни соат 17:30 да, 2 нафар номаълум шахс Миробод тумани Қўйлиқ 2-даҳаси 24-уй яқинида турган Nexia-3 эгаси “Ипотека банк” Сергели филиали ҳисобчиси 39 ёшли Озода Х.га пичоқ билан ҳужум қилади. Бу ҳақда Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Босқинчилар Озода Х.га тегишли нархи 1 500 000 сўмлик Redmi Note 5 русумли телефон аппарати, нархи 5 млн сўмлик бир жуфт зирак ҳамда 130 минг сўм нақд пулларини босқинчилик йўли билан қўлга киритади ва ҳодиса жойидан яширинишади.
Натижада, Озода Х. “ўнг оёқ сон ўрта учлиги олдинги юзаси санчилиб кесилган жароҳати” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат бўйича номаълум шахсларга нисбатан Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тезкор тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 32 ёшли Азизбек Н. ва 26 ёшли Азаматжон М. содир этганликлари аниқланиб, тергов жараёнида Азизбек Н. ва Азаматжон М. ушбу тилла зиракни жиноий йўл билан қўлга киритганликларини яширган ҳолда, “Қўйлиқ” деҳқон бозори яқинида фуқаро 47 ёшли Ботир И.га 700 минг сўм эвазига сотиб юборади.
Ботир И.дан ушбу зирак тегишли тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.
Дастлабки тергов жараёнида, 32 ёшли Азизбек Н., 26 ёшли Азаматжон М. жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
1307views0replies
0

Изоҳлар