Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Тошкентда альюминий идишлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қурилади

Ушбу заводда газли ва яхна ичимликлар, кофе ва бошқа турдаги турли маҳсулотлар учун мўлжалланган альюминий идишлар ишлаб чиқарилади.

1033views0replies
0

Иллюстрация

“Trade King” Ўзбекистон компанияси кенг турдаги ичимликлар учун альюминий идишлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган Марказий Осиёдаги энг йирик қурилишлардан бирини бошлади.  
Мазкур заводда газли ва яхна ичимликлар, кофе ва бошқа турдаги турли маҳсулотлар учун мўлжалланган альюминий идишлар тайёрланади. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 миллиард дона.
“KAN manufacturer Uzbekistan” номи остида фаолият юритадиган ушбу кенг қамровли лойиҳа нафақат маҳаллий бозорни, балки Марказий Осиёга давлатларига ҳам маҳсулот етказиб бериш имкониятига эга бўлади.
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида қад қўтарадиган ушбу заводнинг инвестиция қиймати 50 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Шунингдек, мазкур замонавий корхона ишга тушгач 240 нафар одам иш билан таъминланади.
1033views0replies
0

Изоҳлар