Излаш
RUUZ

Жамият

Эндиликда уй-жойга муҳтож судьялар хизмат турар жойи билан таъминланиши мумкин

Янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

656views0replies
0

Иллюстрация / Андижон вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни янги таҳрирда қабул қилинади. Бу ҳақдаги ҳужжат Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.  
Ушбу Қонун лойиҳасига кўра, судьяларнинг ва улар оила аъзоларининг моддий ҳамда ижтимоий таъминотига оид нормалар алоҳида белгилаб берилмоқда.
Жумладан, мазкур Қонун лойиҳасининг 94-моддасида судьяларни уй-жой билан таъминлаш масаласи назарда тутилган бўлиб, унга кўра, уй-жойга муҳтож бўлган судья Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан суд жойлашган ердаги хизмат турар жойи билан таъминланади.
Шунингдек, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган судьялар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ана шу мақсадлар учун судларга ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан олинадиган, судьянинг 20 кв.метр ўлчамдаги ёки алоҳида хона тарзидаги қўшимча турар жой майдонига бўлган ҳуқуқини инобатга олган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга мувофиқ, алоҳида турар жойлар билан таъминланади.
Судьялар уларга доимий яшаш учун белгиланган тартибда турар жой берилгунга қадар турар жойларни ижарага (иккиламчи ижарага) олиш билан боғлиқ харажатлар компенсация қилиниши ҳуқуқига эга.
Судьяларнинг фарзандларига мактабгача, таълим муассасаларида, ёзги соғломлаштириш муассасаларида навбатсиз жой берилади.
656views0replies
0

Изоҳлар