Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Янгийўлда газ портлаши оқибатида талафот етган уй таъмирлаб берилади

Чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб, хонадон эгалари вайроналар остида қолганди. Оқибатда икки киши вафот этганди.

667views0replies
0

Скриншот

Янгийўл туманидаги хонадонда содир бўлган газ портлаши натижасида зарар кўрган оила мухофазага олинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.  
Янгийўл тумани “Қирариқ” МФЙ Истиқлол кўчасида жойлашган намунавий лойиҳалар асосида 2016 йилда қурилган уйда кеча, 30 ноябрь куни соат 7:42 да газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида уйнинг портлаши ва ёнғин келиб чиқиши натижасида уйнинг юк кўтарувчи деворлари қулаб тушганди.  
Юқоридагиларни инобатга олиб, туман ҳокимлиги томонидан қуйидаги биринчи ёрдамлар берилди:
–  Янгийўл тумани ҳокими “Қувасойцемент” АЖ раиси Д.И. Раҳмановга ушбу хонадонни таъмирлаш учун 25 тонна цемент маҳсулотлари ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди;
–  Тадбиркорлар кўмагида  4 мингта ғишт эртага келтирилади;
–  Туман ҳокимлиги томонидан 6 млн сўм миқдоридаги қурилиш материаллари ва баннер билан талафот кўрган уй атрофи ўралди;
–  Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори томонидан жабрланган фуқаролардан хабар олиниб, доимий назоратга олинди. 
Бундан ташқари 4 та сектор раҳбарларининг бошчилигида тадбиркорлар билан ҳамкорликда талафот етган уйнинг кўрилган зарарларини 100% таъмирлаб берилишини маълум қилди. 
Ушбу хонадон ва шифохонага айни вақтда ётқизилган жабрланганлар Янгийўл тумани 4 та сектор раҳбарларининг доимий назоратига олинди. 
Эслатиб ўтамиз, чақнаш оқибатида 1984 й.т. И.С., 2006 йилда туғилган И.Р. вафот этган бўлиб, 1987 йилда туғилган И.Н. ва 2009 йилда туғилган И.С. турли даражада тан жароҳатлари олган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани прокуратураси жиноий иш қўзғади.
667views0replies
0

Изоҳлар