Излаш
RUUZ

Жамият

Марҳум Андрей Кубатиннинг яқинларига 1 млрд сўм маънавий зарар қоплаб берилади

Марҳум турколог олимнинг Ҳарбий судга қилган даъво аризаси қаноатлантирилган.

1134views0replies
0

Андрей Кубатин / Facebook

Олий суд Facebook ижтимоий тармоғида Клара Сахарова томонидан эълон қилинган видеомурожаат юзасидан маълумот берди.  
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Ҳарбий судига даъво аризаси билан марҳум Андрей Кубатин 2020 йил 25 сентябрь куни мурожаат қилиб, 1 млрд сўм маънавий зарарни ҳамда суд ҳаражатларига кетган 446 000 сўм ва почта ҳаражатлари учун кетган 16 000 сўм моддий зарарни Тошкент шаҳар ҳокимияти Молия бош бошқармасидан ундириб беришни сўраган.
Ушбу даъво аризаси 2020 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон Ҳарбий суди томонидан қисман қаноатлантирилиб, А. Кубатин томонидан суд ҳаражатларига кетган 446 000 сўм ва почта ҳаражатлари учун кетган 16 000 сўм моддий зарарни Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимияти молия бўлими унинг яқин қариндошларига қайтариши белгиланган, маънавий зарар бўйича фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилган.
Эслатиб ўтамиз, марҳум Aндрей Кубатин 2017 йилда Жиноят кодексининг 157-моддаси (Давлатга хиёнат қилиш) билан айбланиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилган. 
Олим ўзининг айбсизлигини исботлаш учун 2,5 йил курашган ва 2019 йил 26 сентябрда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди аппеляция инстанциясида реабилитация қилинган ҳамда суд залидан озодликка чиқарилганди.
1134views0replies
0

Изоҳлар