Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда автобусларни кузатиш учун янги илова ишга туширилди

Мобил илова ёрдамида автобусни олдиндан кўриш ва бекатга етиб келиш вақтини кузатиш мумкин.

1363views0replies
0

App Store

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Тошкент шаҳридаги барча автобус йўналишларини кузатиш учун мўлжалланган “Mening yo'nalishim” мобил иловасини ишга туширди.
Иловага Тошкент шаҳридаги барча автобус йўналишлари киритилган бўлиб, унда автобусни олдиндан кўриш ва бекатга етиб келиш вақтини онлайн тарзда кузатиш имконияти бор.
—  “Mening yo'nalishim” лойиҳаси – бу автобусларнинг бекатларга келиш вақтлари тўғрисида онлайн маълумот бериш орқали жамоат транспорти йўловчиларининг вақтини тежашга қаратилган ижтимоий лойиҳа ҳисобланади, - дейилади компания хабарида.
Таъкидланишича, пойтахт аҳолиси иловада кузатиладиган хато ва камчиликлар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини “fikr bildirish” орқали йўллаб, жамоат транспорти фаолиятини такомиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. 
“Бошқа мобил иловаларда ҳам тез орада йўналишни онлайн кузатиш бўйича маълумотларни алмашиш йўлга қўйилишини эслатиб ўтамиз”, - дейилади хабарда.
1363views0replies
0

Изоҳлар