Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ноябрда энг юқори нархлар ўсиши озиқ-овқат нархлари ҳисобига тўғри келди

2020 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражаси 12,6% га ошган.

621views0replies
0

Иллюстрация / Юнусобод тумани ҳокимлиги

Ўзбекистонда жорий йил ноябрь ойида инфляция кўрсаткичи 1,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.  
Қайд этилишича, энг юқори нархлар ўсиши озиқ-овқат нархлари ҳисобига (2,4%) тўғри келган. 
Умумий ҳисобда, 2020 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражаси 12,6%, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 7,8%, хизматлар 6,1% га ошди. 
Жорий йилнинг ноябрь ойида кузатилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари асосий гуруҳларидан бошқаларга нисбатан мева-сабзавот маҳсулотлари (7,8%) нархлари сезиларли даражада қимматлашди. Ёғ-мой маҳсулотлари нархлари ой давомида 3,3%, гўшт, парранда гўшти ва балиқ 1,5%, шакар, чой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари 1,5%, сут маҳсулотлари 1,2% га кўтарилди. Умумий овқатланиш муассасаларидаги нархлар ой давомида 3,1%, спиртли ичимликлар 1,1%, алкоголсиз ичимликлар 0,3% га қимматлашди.  
2019 йилнинг охирига нисбатан тухум (33,0%), ёғ ва мойлар (24,2%), гўшт, парранда гўшти ва балиқ (16,7%), шунингдек, нон маҳсулотлари (14,2%) нархлари сезиларли даражада қимматлашди.
Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар 0,9%га қимматлаган. Бу гуруҳларда энг юқори нарх ошиши автомобиллар учун ёқилғи ва тиббий хизматларга тўғри келади.
Ўтган йилнинг тегишли даври юқори базаси эвазига йиллик инфляция кўрсаткичи яна пасайишда давом этиб 11,3% дан иборат бўлган.
621views0replies
0

Изоҳлар