Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Биринчи президент куни билан табриклади

Мактубда Биринчи президент куни – кўп миллатли Қозоғистон халқининг тарихий танлови, миллат бирлиги ва ҳамжиҳатлигининг ўзига хос рамзи эканлиги қайд этилади.

1144views0replies
0

akorda.kz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга Қозоғистон Республикасининг Биринчи президенти куни муносабати билан табрик хати йўллади. Бу ҳақда Элбоши, Қозоғистон Биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг интернетдаги расмий саҳифасида маълум қилинди.  
Унда Мирзиёев Элбошига сиҳат-саломатлик, мамлакат фаровонлиги йўлидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига эса тинчлик, осойишталик, барқарор ривожланиш ва фаровонлик тилади.
– Биринчи президент куни – кўп миллатли Қозоғистон халқининг тарихий танлови, тинчлик ва барқарорлик, миллат бирлиги ва ҳамжиҳатлигининг ўзига хос рамзидир. Сиз мамлакат раҳбари, суверен Қозоғистоннинг мисли кўрилмаган ютуқларига олиб келган самарали ислоҳотларнинг асосчиси, дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган глобал ташаббусларнинг муаллифи, тажрибали ва таниқли сиёсатчи, халқига ва Ватанига хизмат қилишни муқаддас бурч деб биладиган фидойи раҳбар сифатида катта ҳурмат ва эътирофга сазовор бўлдингиз, - деб ёзади Шавкат Мирзиёев.
1144views0replies
0

Изоҳлар