Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистон жорий йилда қанча пахта ҳосили олгани айтилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳудудлар кесимида пахта ҳосили бўйича рақамларни маълум қилди.

762views0replies
0

Андижон вилояти ҳокимлиги

Республикада жорий йилда 1 млн 34 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 млн 82 минг тонна ёки 2019 йилга нисбатан 109 фоиз пахта хом ашёси етиштирилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.  
Ҳудудлар кесимида қуйидагича пахта ҳосили териб олинди:
Фарғона – 107,7%;
Хоразм –  106,7%;
Андижон – 106,6%;
Наманган – 105,1%;
Тошкент – 104,4%;
Самарқанд – 103,6%; 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий – 102,7%;
Жиззах – 100,7%;
Қашқадарё – 95,8%;
Сирдарё – 93,5%;
Бухоро – 89,1%;
Сурхондарё – 82,3% 
Пахта етиштирувчи 136 та тумандан пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этган 104 таси, 97 та пахта-тўқимачилик кластеридан 78 таси, 11 та пахта кооперациясидан 8 таси ҳамда 29 минг та фермер хўжаликларидан 23,0 минг таси шартномани бажарди. 
Республикада ҳар гектар пахта майдонида ўртача ҳосилдорлик 29,8 центнерни ташкил қилди.
Жорий йилда фаолият юритган 97 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 927 минг гектар майдондан 2 млн 794 тонна ва 11 та кооперациялар томонидан 106,6 гектар майдондан 288 минг тонна пахта хом ашёси етиштирилди.
762views0replies
0

Изоҳлар