Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент аэропортида мустақил рўйхатдан ўтказиш киосклари пайдо бўлди

Бундай тизим Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларда ўрнатилиши кўзда тутилган.

479views0replies
0

Uzbekistan Airports

Шу кунларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 4 та йўловчиларнинг мустақил ўзини рўйхатдан ўтказувчи (Self Check-In) замонавий киосклар ўрнатилди.  
Таъкидланишича, бундай киосклар барча халқаро аэропортларда босқичма-босқич ўрнатилади.
Ўзини ўзи рўйхатдан ўтказиш Self Check-In хизмати орқали йўловчиларнинг рўйхатдан тез ва осон ўтишлари таъминланади. Самолётнинг исталган ўриндиғидан жойни банд этиш ва бир вақтнинг ўзида жойлашиш ҳақидаги талонни ҳам олиш мумкин. Саёҳатга отланганлар юкларини киоскдан мустақил рўйхатдан ўтказиб, парвоздан аввал уларни тегишли хизматларга топшириш имкониятлари мавжуд.  
“Uzbekistan Airports АЖ Тошкент халқаро аэропортига мунтазам парвозларини амалга ошираётган барча авиакомпанияларга Self Check-In киоскаларига уланиш, хизматдан самарали фойдаланиш таклифини киритган. Пандемия чекловлари туфайли ҳозир бу киоск хизматларидан фақатгина Turkish Airlines авиакомпанияси йўловчилари фойдаланмоқда”, - дейилади компания хабарида.
Uzbekistan Airports АЖ ва Тошкент халқаро аэропорти ҳозирда SITA компанияси билан йўловчиларнинг юкларини ҳам автоматик рўйхатдан ўтказувчи Self BagDrop тизимини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Режага кўра, бу амалиёт тизимли равишда Ўзбекистондаги 11 та халқаро аэропортларнинг ҳаммасига татбиқ этилади. 
Self Check-In тизими Швейцариянинг SITA компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
479views0replies
0

Изоҳлар