Излаш
RUUZ

Спорт

Элдор Шомуродов А Сериядаги илк голини киритди

Ўзбекистонлик ҳужумчи янги клуби сафидаги дебютини нишонлади.

1054views0replies
0

genoacfc.it

“Женоа”нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Италия чемпионатининг 9-турида “Парма”га қарши учрашувла дастлабки голини урди. 
Элдор жамоаси 2:0 ҳисобида ютқазаётганида 50-дақиқада гол уриб, орадаги фарқни қисқартирди. Аммо бу гол генуяликларни мағлубиятдан қутқариб қололмади. Якуний ҳисоб 1:2. 
Бундан аввал “Сампдория”га қарши учрашув голли узатмани амалга оширганди. Шомуродов “Женоа”га қадар “Ростов”, “Бунёдкор” ва “Машъал” клубларида тўп сурган.
25 ёшли ҳужумчи А Сериянинг учта ўйинида майдонга тушиб гол ура олмай келаётганди. “Женоа” айни пайтда 5 очко билан А Серияда 19-ўринда бормоқда.
1054views0replies
0

Изоҳлар