Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Тошкент вилояти ИИББда қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди

Жумладан, Тошкент вилояти ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармасига бошлиқ тайинланди.

1168views0replies
0

UzNews.uz

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. 
Унга кўра, подполковник Закиров Хамид Рахимжонович – Тошкент вилояти ИИББ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 
Тайинловга қадар, Х. Закиров Тошкент вилояти ИИББ Молия ва моддий –техника таъминоти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-моддий-техника ва хўжалик хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Норов Сохибжон Зикриллаевич – Тошкент вилояти ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, С. Норов Тошкент вилояти ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармасида масъул лавозимда фаолият юритган.
Подполковник Азимов Толибжон Гофурович – Тошкент вилояти ИИББ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари –моддий-техника ва хўжалик хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, Т. Азимов ИИВ тизимида масъул лавозимда фаолият юритган.
Майор Каюмов Ботир Исмоилович – Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, Б. Каюмов Оҳангарон тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Худайкулов Валижон Анаркулович – Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, В. Худайкулов Оққўрғон тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Султанов Нарзулла Бекмурзаевич – Бекобод тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, Н. Султанов Бекобод тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
1168views0replies
0

Изоҳлар