Излаш
RUUZ

Жамият

“Сўнгги 30 йилда электр энергияси соҳасига ҳеч нарса киритмадик” — энергетика вазири газ ва электр энергиясидаги узилишлар ҳақида

Алишер Сулотонов нега охирги 4 йилда соҳадаги вазият яхшиланмаганини тушунтириб берди.

857views0replies
0

Видеодан кадр

Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов Alter Ego Youtube-каналига аҳолига берилаётган газ узатишдаги муаммолар нима билан боғлиқлиги ҳақида гапириб берди.  
Вазир нега 4 йил ичида “янги Ўзбекистон”да газ ва электр ўчиши билан боғлиқ вазиятни бартараф қилинмаганига қуйидагича жавоб берди:
“Бу темир. Агарда машинангиз бўлса, уни совуқда ишга тушириш қандай қийинлигини яхши тушунасиз. Бу нормал амалиёт. Бундай паллаларда саросимага тушиб қолмаслик керак. Ўз вақтида тизимнинг эҳтиёт чорасини кўриш, уни барпо қилиш ва нормаллаштиришни билиш муҳим. Авария ҳолати нормал, деб айтмаяпман. Бунинг айбдорларини аниқлаймиз. Темир ҳам ўз ўзидан тўхтаб қолмайди. Буларнинг ҳаммасини 4 йил ичида қилиш мумкинмиди? Ўйлайманки, йўқ. Битта станцияни қуришга 3 йил кетади. Сўнгги 30 йилда нафақат нефть-газ соҳасига балки электр энергияси соҳасига ҳеч нарса киритмадик”, - дея жавоб берди вазир.
857views0replies
0

Изоҳлар