Излаш
RUUZ

Сиёсат

Абдулла Арипов ШҲТнинг ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашмоқда

ШҲТга аъзо давлатлар миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китоб амалиётини кенгайтириш ва бошқа муҳим масалаларни муҳокама қилиши режалаштирилган.

566views0replies
0

"Дунё" АА

Бугун Ҳиндистон раислигида видеоконференция шаклида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси ўтказилмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилмоқда.  
Мажлисда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этмоқда.
Кун тартибига мувофиқ, ҳукумат раҳбарлари янги коронавирус инфекциясининг иқтисодий оқибатларини бартараф этиш, ШҲТга аъзо давлатлар иқтисодиётини рақамлаштириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китоб амалиётини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.
Онлайн-анжуман доирасида 2035 йилгача кўп қиррали савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича 2012-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини амалга ошириш ва рақамли даврда олис ва қишлоқ жойларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик концепцияси бўйича фикр алмашилади.
Мажлис иштирокчилари ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши ва Банклараро бирлашмаси фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқади.
566views0replies
0

Изоҳлар