Излаш
RUUZ

Жамият

Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилди

Юридик ва жисмоний шахслар солиқ органларига бормасдан кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини тузишлари мумкин.

837views0replies
0

UzNews.uz

Эндиликда юридик ва жисмоний шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини солиқ органларида рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Бу ҳақда порталнинг расмий канали маълум қилди.
Қайд этилишича, хизмат тўлиқ автоматлаштирилган ҳамда шартноманинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумот тезкор тақдим этилади.
Бунинг учун ариза берувчи ЯИДХПда авторизациядан ўтади ва ижарага берувчи сифатида маълумотларни тўлдиради.
Сўнгра ижарага олувчига шартнома лойиҳаси учун идентификация кодини беради. Ёки кодни ижарага олувчининг ўзи "Ариза (лойиҳа)ни текшириш" орқали олиши мумкин.
Ижарага олувчи шартнома лойиҳасини идентификация коди ёрдамида тасдиқлаб, аризани тўлдиришни давом эттиради ва жўнатади.
Шартнома автоматик равишда тузилади. Рўйхатдан ўтган шартномани юклаб олиш мумкин. Шунингдек, шартнома муддати тугагач, уни бекор қилиш ҳамда қайта тузиш имконияти ҳам мавжуд.
Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини солиқ органларида рўйхатдан ўтказишни қуйидаги ҳаволада амалга ошириш мумкин.
837views0replies
0

Изоҳлар